"Динамо" Қозоғистоннинг 7 карра чемпионига мағлуб бўлди
Суперлига янги мавсумига БААда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси иккинчи йиғин доирасидаги 4-ўртоқлик ўйинини қўшни мамлакат жамоасига қарши ўтказди.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси Қозоғистоннинг энг совриндор клуби – 7 карра чемпион "Астана"га қарши майдонга тушди. Ўтган йилги вице-чемпионга қарши баҳснинг биринчи бўлимида “динамочилар” қатор имкониятлардан фойдалана олмаган бўлса, рақиблар илк вазиятда пеналти ишлаб, 11 метрлик жарима нуқтасидан ҳисобни очишди – 1:0.
Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз фарқни тенглаштириш учун қатор имкониятларга эга бўлишди. Аммо 65-дақиқада Нурилло Тўхтасинов иккинчи сариқ карточка билан майдондан четлатилди.
Шунга қарамай, 83-дақиқада Драмане Салоу ҳисобни тенглаштирди. Аммо рақиб сўнгги дақиқаларда жамоамиз ҳужумга ўтиб кетганидан қарши ҳужумдан фойдаланди – 2:1.
Фикрлар