
"Динамо" Россия клуби билан дуранг ўйнади
"Динамо" жамоаси Абу-Даби йиғини доирасидаги дастлабки ўйинда майдонга тушди.
Россиянинг "Родина" клубига қарши ўтган баҳснинг 1-бўлимида самарқандлик ёш ҳужумчи Фирдавс Абдураҳмонов Ратиньонинг узатмасини голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, рақиб 2-бўлимда ҳимоядаги хатони гол билан жазолади – 1:1.
Вакилларимиз ўйин охиригача қатор голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Жумладан, 76-дақиқада Воҳиджон Оқбўтаевнинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Якунда баҳс дуранг билан тугади.
Фикрлар