"Динамо" Россиянинг уч карра чемпионига мағлуб бўлди

  • 14.02.2026 15:36
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Динамо" жамоаси БААдаги иккинчи йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик баҳсида Россиянинг уч карра чемпиони "Локомотив"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Биринчи бўлимда 4та гол урилган бўлса, 2-бўлимдаги ўзгаришлардан кейин ҳисоб очилмади.

РПЛ етакчиларидан бирига қарши ўйинда "Динамо" мураббийлар штаби бир қатор ўйинчилар ва турли тактикаларни синовдан ўтказишди. Хусусан, асосий таркибда яримҳимоячи Хислат Халилов чап қанот ҳимоясида синаб кўрилган бўлса, Анваржон Ҳожимирзаев ва яна бир қатор ўйинчилар захирада қолдирилди.

Тажрибали рақиб ўйинни ҳужумкор бошлаб, биринчи бўлимда йирик ҳисобни қайд этди – 4:0.

Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлардан кейин жамоамиз майдонда тенгкураш кўрсатган бўлса-да, йирик ҳисоб қисқармади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!