"Динамо" Руминия клубига қарши назорат баҳсида ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси йиғин доирасидаги иккинчи учрашувида майдонга тушди.

Бу сафарги ўртоқлик ўйинида Самарқанд клуби Руминиянинг “Чиксереда” жамоасига қарши саф тортди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Темур Исмоилов ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда эса бош мураббий Предраг Роган таркибда бир қатор ўзгаришлар қўл урди. Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб Руминия клуби ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Учрашув шу ҳисобда якунланди.

Ўртоқлик учрашуви. Туркия, Сиде.

10 февраль (пайшанба)

“Динамо” – “Чиксереда” (Руминия) - 1:1 (1:0)

“Динамо” бошланғич таркиб: Милое Прекович, Жўрабек Маннонов, Михайло Йованович, Сайдулло Раҳматов, Шокир Йўлдошев, Музаффар Музаффаров, Евгений Чумак, Темур Исмоилов, Ойбек Нурматов, Шоҳмалик Комилов, Саҳоб Рашидов.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!