"Динамо" словениялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Динамо" жамоаси яна бир трансферни эълон қилди.

Tecno

"Динамо" ПФК 2026 йилги янги мавсум олдидан навбатдаги янги легионер билан шартнома имзолаганини маълум қилади. 

Дубайда йиғин ўтказаётган жамоамиз сафига Тил Мавретич келиб қўшилди. 28 ёшли словениялик яримҳимоячи билан бир йиллик шартнома имзоланди. Мавретич сўнгги уч мавсумни Эстония футболи гранди "Левадия" сафида ўтказиб, чемпионат, кубок, ЕЧЛ ва Европа Конференция лигаси саралаш баҳсларида жами 102 ўйинда ўйинда майдонга тушган. Хусусан, сўнгги 2025 йилги мавсумда 30 ўйинда 2та гол ва 3та ассист қайд этган.

Марказий яримҳимоячи фаолияти давомида Словениянинг "Интерблок", "Горица", "Табор Сезана", Италиянинг С Серияси вакили "Монополи" клубларида ҳам фаолият юритган. Ишонамизки, Тил Мавретич Самарқанддаги фаолиятида жамоамиз билан тарихий ғалабаларга эришади", - дея хабар берди клуб матбуоти хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!