"Динамо" сўнгги бор "Қизилқум"ни қачон мағлуб этганини биласизми?

Бугун Суперлиганинг 3-турида Самарқанднинг “Динамо” клуби ўз уйида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.

Биласиз, дастлабки икки турда “Динамо” ютқазган бўлса, “Қизилқум” аксинча 100 фоизли натижа қайд этиб турибди. Бу галги учрашув айниқса мезбонлар учун жуда муҳим. Чунки ҳозирча “Динамо” ҳисобида очко йўқ.

Ҳозирга қадар ушбу жамоалар 36 маротаба майдонда тўқнаш келишган. “Динамо” 10 та ўйинда ютган, “Қизилқум” эса 16 та баҳсда рақибидан устун келган. Яна 10 учрашувда дуранг кузатилган.

“Динамо” сўнгги бор “Қизилқум”ни 2014 йилги мавсумда мағлуб этган. Ўшанда Самарқандда 2:1 ҳисобида устун келган. Шундан бери рақибига очко улашиб келмоқда. Навоийликлар учун "Динамо" майдони анча "қулай". Кўрамиз, бу сафар нима бўларкин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!