“Динамо” стадиони қордан тозаланди

Самарқанд шаҳрида 30 ноябр куни катта футбол. Мамлакатимизнинг икки етакчи клуби шу куни Ўзбекистон кубоги – 2016 финалида куч синашади.

d-1

Бугун куннинг иккинчи ярмида стадионда бўлдик. Стадионда тайёргарлик ишлари авжида. Майдон қордан тозаланмоқда (ушбу хабар чиққан пайти майдон қордан тозаланган), биз майдонда жуда кўп ишчиларни майдонни қордан тозалашаётганига гувоҳ бўлдик. Бу ерда Қаршидан бир гуруҳ “Марказий” стадион ишчи-ходимларини ҳам учратдик. Улар майдонни  учрашувга тайёрлашда ёрдам беришмоқда экан. Бу ҳақда Voha.uz сайти хабар бермоқда.

Стадионда финал учрашувига сўнгги тайёргарликлар олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни  Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!