"Динамо" тарихидаги энг яхши легионерлардан бири бугун Самарқандда меҳмон!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун, Суперлига доирасидаги «Динамо» - «Локомотив» учрашувида жамоамиз тарихидаги энг муваффақиятли легионерлардан бири Элшан Гамбаров Самарқандда меҳмон бўлади.

2000-йилларда «Динамо» сафидаги ажойиб ўйинлари билан самарқандлик мухлислар меҳрини қозонган Озарбайжон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Элшан Гамбаров узоқ йиллик танаффусдан сўнг «Динамо» мухлислари билан учрашиш ниятида Самарқандга келди.

Қарийб 10 йилдан буён АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўз футбол академиясини очиб, мураббий сифатида муваффақиятли фаолият юритаётган 49 ёшли Элшан Гамбаров «Динамо» - «Локомотив» ўйини бошланишидан аввал стадионда «Динамо» мухлислари билан учрашади.

гамбаров

2000-йиллар бошида «Динамо» сафида Ўзбекистон Кубоги финалида тўп сурган, Осиё майдонларида ажойиб голлар муаллифига айланган Элшан Гамбаров билан учрашиш имкониятини қўлдан бой берманг! Ўйингоҳга марҳамат, - деб ёзади "Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!