"Динамо" учинчи учрашувда ҳам яна 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади
Суперлига баҳсларига Туркияда тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси йиғин доирасидаги учинчи учрашувида майдонга тушди.
Ушбу ўртоқлик баҳсида “Динамо” Қирғизистон чемпионати вице-чемпиони “Абдиш-Ата” клубига қарши тўп сурди.
Учрашувда “Динамо” бош мураббийи Предраг Роган иккита таркибни ҳам синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда майдон марказидаги қўпол хатодан кейин рақиб жамоа қарши ҳужумда ҳисобни очган бўлса, “динамочилар” 88-дақиқада Музаффар Музаффаровнинг чамаси 30 метрдан йўллаган зарбаси эвазига кетма-кет 3-ўйинда ҳам 1:1 ҳисобини қайд этишди.
“Динамо” (1-бўлим): Милое Прекович, Ислом Шарипов, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Сайдулло Раҳматов, Музаффар Музаффаров, Темур Исмоилов, Евгений Чумак, Шоҳмалик Комилов, Шокир Йўлдошев, Александр Глишич.
Захира таркиби: Фарҳод Раҳматов, Жўрабек Маннонов, Достон Фотеев, Иброҳим Йўлдошев, Воҳид Оқбўтаев, Тўлқин Эргашев, Жасур Умаров, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов, Ойбек Нурматов, Акмал Козимов.
"Динамо" бунга қадар "Левый берег" (Украина) ҳамда "Чиксереда" (Руминия) клубларига қарши учрашувларда ҳам 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган.
Фикрлар