"Динамо" устози жамоасининг кетма-кет иккинчи мағлубияти ҳақида нима дейди?

Суперлига 2-тури доирасидаги «Сўғдиёна» - «Динамо» учрашувидан (1:0) кейин самарқандликлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдирди.

- «Сўғдиёна» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларим ҳам ғалаба учун курашишди. Бизда ҳам иккинчи бўлимда голли вазиятлар бўлди. Аммо «Пахтакор»га қарши ўйиндагидек биз вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб эса ўз вазиятини голга айлантириб кетди. Ўйин охирида ҳам ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга эдик, аммо ҳужумни голга билан якунлай олмадик.

Жамоа ўз ўйинини топиб олиш учун қанча вақт талаб этилади? Клуб про лигадан Суперлигага чиқди, мослашиш жараёни, ўзаро тушуниш учун ҳам бироз вақт керак. Биз ҳар куни машғулотларда ишлаб, ўсишда давом этяпмиз. Эртага янги кун, мағлубиятни тезроқ унутиб, ишлашда ва Суперлигада тезроқ ўзимизга келишга бор кучимизни сарфлаймиз.

Тақвимга кўра, дастлабки икки турда амалдаги чемпион «Пахтакор» ва 2-ўрин соҳиби «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушдик. Бу ўйинларда кичик фарқли мағлубиятга қарамай, Суперлиганинг исталган жамоасига қаршилик кўрсата олишимизни намойиш эта олдик.

Суперлига даражаси? Чемпионат савияси жуда яхши. Турнирдаги ўйинларни кузатиб айтиш мумкинки, жамоаларда савияли футболчилар, иқтидорлар етарлича топилади.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!