"Динамо" Виталийни МЮга қўйиб юбормади

"Динамо Киев" ҳимоячиси Виталий Миколенко Англия Премьер лигасига кўчиб ўтиши мумкин эди.

Украина матбуоти хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчини ижарага олиш бўйича киевликлар билан музокара ўтказган. АПЛ клуби ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиққан. Айни шу банд бўйича томонлар бир тўхтамга кела олмаган. "Динамо" Миколенконинг доимий трансферини 40 миллион еврога баҳолаган, манкунияликлар эса бу суммадан камроқ таклиф қилган.

Шунингдек, 21 ёшли футболчига "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!