"Динамо" яна мағлубиятга учради

Про-лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Тошкентдаги навбатдаги назорат учрашуви доирасида Суперлигага ҳозирлик кўраётган “Бунёдкор”га қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Фарҳодов, Ғиёсов ва Томиванинг голлари мезбонларни танаффусга йирик ҳисобда чиқишларини таъминлаган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Фахриддин Алимов ўз голи билан ҳисобни бироз қисқартирди – 3:1. Ўтган сафар "Сўғдиёна"га имконият бой берилганди.

Маълумот учун, “Динамо” жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 8 февраль, душанба куни “Андижон” клубига қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви. 6 февраль (шанба)

"Бунёдкор" - "Динамо"- 3:1

“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Суннатилла Абдуллажонов, Диёр Раҳимқулов, Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Иброҳим Ибрагимов, Бобурбек Фарҳодов, Одилжон Абдураҳмонов, Хуршид Ғиёсов, Фарруҳ Икромов, Иброҳим Томива.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Шаҳбоз Эркинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Иброҳим Ибрагимов.

“Динамо”: Дилшод Ҳамроев, Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Ислом Шарипов, Жасур Ҳасанов, Жамшид Ҳасанов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Темур Ҳакимов, Сардор Эминов, Михайло Удод.

Захирадан майдонга тушганлар: Асом Аҳроров, Сарвар Абдусаломов, Ойбек Жўраев, Фахриддин Алимов, Сирож Мелиев, Акмал Козимов, Темур Усмонов, Жавлон Маликов, Темур Исмоилов.

Голлар: Бобурбек Фарҳодов, 3 - 1:0. Хуршид Ғиёсов, 20 - 2:0. Иброҳим Томива, 30 - 3:0. Фахриддин Алимов, 89 - 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!