"Динамо" янги дарвозабон билан шартнома имзолади

  • 08 Jan 22:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибига янги дарвозабон қўшиб олди.

Tecno

Sports.uzга маълум бўлишича, “Бунёдкор”ни тарк этган Сарвар Каримов “Динамо” билан бир йиллик шартнома имзолади ва жорий мавсумда энди мазкур клуб шарафини ҳимоя қилади.

28 ёшли дарвозабон “Локомотив”, “Сўғдиёна” ва “Қўқон-1912”да ҳам фаолият олиб борган.

5 йилдан бери “Бунёдкор” аъзоси сифатида чемпионатда иштирок этиб келди. Ўтган йили “Қалдирғочлар” сафида Суперлигада 5 та, Ўзбекистон Кубогида 4 та учрашувда майдонга тушди.

2012 йили U17 Осиё чемпионатида терма жамоамиз билан бирга ғолибликни қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!