"Динамо"ни пешқадамга айлантирган ўйиндан кейин Ҳаким Фузайлов қандай фикр билдирди?
Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (0:1) учрашувидан кейин самарқандликлар устози Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.
“Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман: бу йил про-лигада кучсиз жамоа йўқ. Оддий ўйинлар бўлмаяпти. Бундай иссиқ ҳаво ва орадаги катта танаффусдан сўнг ўйин қийин кечиши олдиндан маълум эди. Боиси, футболчиларда ўйин амалиёти йўқ. Ўйиндан-ўйинга ҳаммасини яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз.
"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқуловни жуда яхши биламан. Футболчилик пайтида ажойиб ўйинлар ўтказган. У ёшлар билан аъло даражада ишламоқда. Рақиб сафидаги ёш футболчилар "Шўртан"нинг келажаги ҳисобланади.
Тимур Ҳакимовни бундай иссиқ ҳавода илк дақиқалардан майдонга тушириш хато бўларди. У исталган пайтда ўйинни кучайтара оларди. Тимурга шундай вазифа берилганди”, - дейди Ҳаким Қаюмович.
"Динамо" матбуот хизмати.
Фикрлар