"Динамо"ни янги мавсумда қайси мураббий бошқаришини биласизми?

Про лигада 2-ўринни эгаллаб Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Самарқанднинг “Динамо” клубида янги бош мураббий иш бошлайди.

Яқинда хабар берганимиздек, клубни Суперлигага олиб чиққан тожикистонлик Ҳаким Фузайлов шартномаси тугагани сабабли раҳбарият у билан битимни узайтирмасликка қарор қилди. Натижада Ҳаким Қаюмович “Динамо”ни тарк этди.

predrag-rogan-200064-750x375

Айни чоғда самарқандлик ишқибозларни “Динамо”га қайси мураббий устозлик қилиши қизиқтиряпти. Sports.uz га маълум бўлишича, жамоани катта эҳтимол билан сербиялик Драган Роган бошқаради. Бу хабарни мураббийга яқин манба ҳам тасдиқлади. Лекин ҳозирча “Динамо” клуби бош мураббий масаласида расмий хабар бергани йўқ.

Биздаги маълумотларга кўра, Роган “Динамо” бош мураббийи сифатида янги йилдан кейин ишга киришиши кутиляпти.

роган

Предраг Роган ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, 1974 йилда таваллуд топган. Мураббийлик фаолияти мобайнида Сербиянинг қатор жамоаларида ишлаган. 2021 йилги мавсумни “Вождовац” клубида ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!