"Динамо"нинг ОЧЛ иштирокчиси билан кучи тенг келди

«Динамо» жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари йиғини доирасидаги 4-ўйинда майдонга тушди.

Бу сафарги ўртоқлик баҳсида Вадим Абрамов шогирдлари Саудия Арабистонининг «Ал-Файҳа» клубига қарши майдонга тушди. ОЧЛда «Пахтакор»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган Саудия клуби тайёргарлик доирасида Самарқанд жамоасига қарши ўйин ўтказди.

Абу-Дабидаги ўйинда Саудия клуби 6-дақиқада Наваф Ал-Ҳартининг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада "Динамо" ярим ҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида саудияликлар ҳисобда яна олдинга чиқиб олган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Комил Шарофутдинов жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади – 2:2.

Қизиқарли ўтган баҳсда «Динамо» клуби Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал иштирокчиси билан дуранг ўйнади.

Ўртоқлик ўйини. 26 январь
Абу-Даби, «Elite Club» стадиони
«Ал-Файҳа» (С.Арабистони) - «Динамо» (Ўзбекистон) – 2:2
Голлар: Наваф Ал-Ҳарти 6, Абдулҳамид Собири 84 – Санжар Шоаҳмедов 15, Комил Шарофутдинов 86.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Улуғбек Абдуллаев, Анвар Файзуллаев, Владимир Козак, Ҳумоюнмирзо Иминов, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Фаррух Икромов, Анвар Хожимирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Салим Мустафоев, Душан Мийич, Хислат Халилов, Эммануэл Ягр, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳусниддин Ғофуров, Комил Шарофутдинов, Баҳодир Насимов, Хуршид Убайдуллаев, Жавлон Маликов.

"Динамо" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Искандар Нарзикулов
27/01/2024 08:14
Абубакир Мухиддинов нега клубда йук йо кетими
Искандар Нарзикулов
27/01/2024 08:14
Абубакир Мухиддинов нега клубда йук йо кетими