"Динамо"нинг "Сурхон"га қарши статистик рақамлари ҳақида
Бугун Суперлиганинг 7-турида "Сурхон" "Динамо" билан беллашади. Бу учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига тўхталмоқчимиз.
Самарқанд ва Термиз клублари олий лига ва Суперлига тарихида 1992 йилдан буён жами 24 ўйинда ўзаро майдонга тушган.
Рақибларнинг узоқ вақт ўзаро ўйнамаганига 2005-2017 йиллар давомида «Сурхон» клубининг юқори дивизионда тўп сурмагани сабаб бўлган. Жами 24 ўйиндан 10 баҳсда «Динамо»нинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда «Сурхон» устун келган. 5 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 31:33.
Бугун, 13 май душанба куни Тошкентда ўтадиган баҳс ўзаро 25-ўйинга айланади.
«Сурхон» ва «Динамо» ўртасидаги сўнгги учрашувда Самарқанд жамоаси 2022 йилда «Сурхон»ни Тошкентда 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Фикрлар