"Динамо"нинг Туркия йиғинидаги рақиблари маълум

  • 5 февраль, 2022, 16:54
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига янги мавсумига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида 3 февраль куни Туркияга жўнаб кетган “Динамо” клубининг Анталиядаги йиғин доирасидаги ўртоқлик учрашувлари рўйхати маълум бўлди.

Tecno

Сербиялик бош мураббий Предраг Роган қўл остидаги “Динамо” жамоаси 4 февраль кунидан Сиде шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинига киришди. Жамоа кунига 2-3 маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Уч ҳафталик йиғин доирасида Самарқанд жамоаси 5 та назорат баҳсида майдонга тушадиган бўлди.

динамо4_1

Хориждаги йиғин режасига биноан, “Динамо” илк учрашувини 6 февраль куни Украинанинг “Левый берег” клубига қарши ўтказса, 10 февралда Руминиянинг “Чиксереда” (Csíkszereda Miercurea Ciuc) жамоаси билан рўбаро келади.

“Динамочилар” 14 февраль куни “Абдиш Ота” (Қирғизистон), 18 февраль “Гареджи” (Грузия), 23 февраль куни эса Украинанинг “Оболонь” клубига қарши майдонга тушади.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!