"Динамо"нинг украиналик футболчиси "Бухоро" йиғинида қатнашмоқда
Тошкентда давом етаётган "Бухоро" жамоаси йиғинига украиналик футболчи Олег Марчук келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган мавсум "Динамо" сафида ҳаракат қилган футболчи Про лига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 20 учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол уришга муввафақ бўлган. Олег Марчук янги мавсумга тайёргарликни "Бухоро" жамоси билан бирга олиб боради.
Марчук 1997 йил 3 июль куни Украинанинг Волинская вилоятида таваллуд топган. Катта футболдаги илк қадамини 2017 йил "ФК Волин" жамоасида бошлаган. Шунингдек, "ФК Верес" ва "ФК Ингулес" жамоаларида тўп тепган.
Фикрлар