"Динамо"нинг янги бош мураббийи - Предраг Роган!

Суперлигага қайтган “Динамо” клубида ҳам эътиборга молик ўзгаришлар юз беряпти.

Sports.uz сайти орқали жамоага сербиялик Предраг Роган устозлик қилиши ва унинг Самарқандга қачон келиши ҳақида ҳам хабар бергандик. Якунда барчаси ўз тасдиғини топди.

Томонларнинг ўзаро келишувидан кейин Роган “Динамо” клуби билан шартнома имзолади. Роган “Динамо” билан шартнома тузганини Sports.uz мухбирига тасдиқлади.

Унинг охирги клуби Сербиянинг “Вождовац” жамоаси бўлди. Маълум бўлишича, унга мураббийлар штабида яна бир сербиялик – Иван Йевич ёрдам беради.

Таркиб эса кучайтириляпти. Айни пайтда янги футболчилар билан музокаралар давом этяпти. Куни кеча сайтимиз орқали сербиялик посбон янги мавсумни “Динамо”да бошлаши ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, ундан ташқари яна икки нафар легионер ҳам самарқандликлар сафига қўшилади. Бири ҳужумчи, яна бири марказий ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!