Асосий мазмунга ўтиш

"Динамо"нинг янги легионери машғулотларга қўшилди

Ганалик ҳужумчи янги жамоасида.

«Динамо» жамоаси Эммануэл Ягр билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилган эдик.

Ганалик 25 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда Қирғизистоннинг «Абдиш-Ота» клуби сафида мамлакат чемпиони бўлди ва эркин агент сифатида «Динамо»га қўшилди. Ягр «Динамо»нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда.

ягр_1

Маълумот учун, Ягр ОФК кубогида ҳам «Абдиш-Ота»да муваффақиятли иштирок этиб, 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди ҳамда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. У 2022 йил Қирғизистон чемпионатида энг яхши тўпурар бўлган – 23 ўйинда 14та гол. 2023 йилда эса 11 гол билан 2-ўринда бўлди.

"Динамо" матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ