Диогу Жота узоқ вақтга сафдан чиқди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Диогу Жота жароҳат сабаб узоқ вақт майдонга туша олмаслиги мумкин.

24 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси доирасида "Мидтьюлланд"га қарши баҳсда жароҳат олган эди. Олдинроқ, португалиялик навбатдаги баҳсни ўтказиб юбориши таъкидланган эди.

Аммо Record маълумотига кўра, футболчининг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди ва Жота энди 2 ой майдонга туша олмайди.

Хавбек жорий мавсумда "Ливерпуль" сафида  барча турнирларда 9 та гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!