Дирк Кюйт

Роттердамнинг "Фейеноорд" клуби бош мураббийи Дирк Кюйт ўз лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

“Ҳамма "Фейеноорд" мени англатишини билади. Клубда ишлаган йилларим катта тажриба орттиришимга ёрдам берди. Бизнинг йўлларимиз яна кесишишига ишонаман, аммо энди мен учун фаолиятимни бошқа жойда давом эттириш муҳим”, - деди голландиялик мутахассис.

40 ёшли Кюйт "Фейеноорд" сафида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келаётган эди. У футболчилик фаолияти давомида "Утрехт", "Фейеноорд", "Ливерпуль", "Фенербахче", "Фейеноорд" ва "Квик Бойз" клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)