Диёр Имомхўжаев: Жамоалар ўз ҳақ-ҳуқуқларини шундай ҳимоя қилишлари керак

ЎзПФЛ спорт директори Диёр Имомхўжаев "Сўғдиёна" ҳамда "Пахтакор" учрашувида содир бўлган воқеаларга тўхталиб ўтди. Шунинглек, "шерлар"ни медиа ҳамда юридик йўналишларда қолган жамоалардан устунлигини таъкидлаб ўтди. 

"Пахтакор" "Сўғдиёна" билан ўйин учун эътирозини регламентда кўрсатилгани бўйича киритди. Бунда асосан 2 та масала кўтарилган: Одил Ҳамробековга кўрсатилган қизил карточка ҳамда ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқалар масаласи.

Албатта жамоалар ўз ҳақ-ҳуқуқларини шундай ҳимоя қилишлари керак. Бу ҳакамларни тийиб туришнинг легал кўриниши. Медиа йўналиши ҳақида юқорида фикр билдирдим, юридик йўналишда ҳам Пахтакор қолган клублардан устунроқ. Бу ерда ёш ва кучли 2 та юрист фаолият олиб боради. Қолган клубларга ҳам шундайлар жуда керак.

Энди Ҳакамлар маркази юқоридаги ҳолатлар бўйича ўз позициясини билдириши керак бўлади", - деди ЎзПФЛ директори. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!