"Пахтакор": Яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз

Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида "Пахтакор" Жиззахда "Сўғдиёна" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. "Шерлар" матбуот хизмати ушбу ўйин ҳақида тўхталиб ўтди.

"Икки жамоага қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик

Ўйинни жамоамиз кескин ҳужумлар билан бошлади ва тезкор икки гол урди. Дастлаб Собирхўжаев 16 метрлардан дарвозани ишғол қилган бўлса, 19-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллади. Шундан сўнг жамоамиз нафақат мезбонлар, балки яна бир жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб боргани сари турли майда ҳолатларда ҳакамлар очиқчасига нотўғри ва жамоамизга қарши қарорлар қабул қилишга ўтишди. Бўлим охирида Колакович боши билан тўп киритди.

52-дақиқада тўп учун рақиб билан курашда Ҳамробеков Саломовнинг устига тушди. Бу ҳолатда у рақибга нисбатан атайин қўполлик қилмади. Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди. Ҳакам эса айнан майдонга қайтиб тушиш чоғида рақибни босиб олган Одилни майдондан четлатди.

Кейинчалик мезбонлар кўп марта футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятларда ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Бу даражада яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз. Бир вазиятда Чераннинг зарбасини ҳимоячи бир уринишда икки марта қўли билан қайтарди, бу жарима белгилашга етарли эмас экан. Черан урган гол бекор қилинган вазиятда эса офсайд қай тариқа қайд этилгани кўпчилик учун қизиқ саволга айланди. Ўйин якунида иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берган ҳакам 13-дақиқада (!) дарвозамиз сари пенальти белгилади. Бу вазиятда у Алибоевни қўли билан ўйнаган деб топди. Фикримизча, 13-дақиқада бўлмаса, 39-дақиқада барибир бу пенальти белгиланарди. Худди Қўқондаги ўйинда бўлгани сингари рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштириши билан ўйин вақти бирданига тугаб қолди. Бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган воқеага айланди. Чунки у барқарор, одатий рўй берадиган ҳолат даражасига етди. Қизил карточка, бекор қилинган гол, пенальти. Қайсидир жамоа ўзига юклатилган вазифани жуда яхши уддалади. "Пахтакор" турли жамоаларга қарши курашишда давом этади. Ўзбек футболининг ривожи қайсидир ҳакамнинг бирор қарорига боғланиб қолмайди деб умид қиламиз", - дея баёнот берди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
sobitxon
07/08/2022 06:23
Vaaav paxtakorni zo'r uyinini xakamlar ko'rolmaydida uxaxaxa yozishni qara doim paxtakor foydasiga bo'lgan xatolarni oddiy uyindagi xolat deb quyeverardilarinku exxe Navbaxor senlar o'ynagan uyinda qancha jabr ko'rga yo'q joydan qizillar 3 daqiqa qushilgan uyinlarni 97 - daqiqasidagi penaltilar qanchasini aytay o'ylamalaring 2-davra endi boshlandi chempionat oxirigacha xakamlar kamida 5 ta uyinda senlagayam uynab beradi albatta o'shanda xam shu fikrlani kutamiz
&
Мехриддин Абдурахмонов
07/08/2022 09:14
Кути ачишябди. Сафсата гаплар.
SSSSSSSSSSS SSSSSSSSS
07/08/2022 05:09
Баттар бўлларинг. Қайтар дунё. Натижадан хурсандмиз
Жабборов Ахмаджон
07/08/2022 12:17
Менимча 2005йил бўлса керак кубок финали тошкент пахтакор -нефтчи биринчи тайэ ўйин жуда кучли бўлди 0-0 икинчи тайм ўйин жуда зўр бўлди хакам Ғайрат....... нефтчи футболчиси тўпни қатиғроқ тепса хам нефтчига қарши жарима белгилаверди пахтакор ҳакпм акасини ёрдами билан 2-1 ҳисобида ғолиб бўлди бу воқеалар ҳали ёдимизда кўп сақланади. Паҳтакор бу ҳали бошланиши ҳаммаси олдинда ҳали. Яна битта гап бу максим дегани оғир вақтда қочиб кетувди журналистлар ўзбек деб лақаб қўйганда жаҳли чиқувди энди ким орқалидир келиб олиб ўзбек футболига тош отяпти шу вақтгач қаерда эдинг.
Шухрат Хусаинов
07/08/2022 09:55
Кишлоги огзингни Буш куяверма
&
Каримов Нозиржон
07/08/2022 09:52
Ачишип кетиптику канака буларкан купрок етвосанг бундан баттар буласан Навбахор чемпион
O‘tkirxoja Axmedov
07/08/2022 07:35
Ойингга айтгин бориб бу марузаларини жинни сугдийона хакли дурранга еришди санлага ухшаб вахт чузиб йотиб органи юуук шуям футболми ерке болларин
Mirkamol Miraxmedov
07/08/2022 06:57
Qaytar dunyo
Dilshod Zokirjonov
07/08/2022 05:11
Sababini aytaymi agar hakamlarga paxtakor foydasiga qaror chiqarsa xalq hakam yana paxtakorga yon bosdi deyiladim endi sabr qilinglar bir vaqtlari hakam sizlarga rosa yon boʻshan endi navbat boshqa klublargada.
Gulmurod Tuxtashev
07/08/2022 09:26
Пахтакор хакамлардан нолиса кизик эшитиларкан
&
● 10 ●
07/08/2022 08:52
ХУРМАТЛИ ПОЙТАХТЛИК КУТЛАР.... (бу хаммага тегишли эмас, гап эгасини топади) КАЙТАР ДУНЁ ДЕБ ШУНИ АЙТАДИ. ЭНДИ ХУРСАНДЧИЛИК ВИЛОЯТЛАРНИКИ. САНЛАР ХАМ БИР КОН ЮТЛАРИНГ.