Диёр Имомхўжаев: "Муҳими – авария ҳолатида ҳам позитивликни сақлаб қола олиш"

CHERY AUTO

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси АҚШ термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, йирик 1:9 ҳисобида мағлуб бўлди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев мазкур баҳс ҳақида фикр билдирди.

"АҚШ аёллар термасига қарши майдонга тушиш осон иш эмас. АҚШ аёллар футболи етакчиси. АҚШ кетма-кет икки учрашув учун рози бўлмайди одатда.

Қизларимиз 1:9 ҳисобида мағлуб бўлишди ва бу нормал ҳолат. Азиза Норбоева голини америкаликларнинг исталган футболчисидан чиройлироқ нишонлаб, стадионга йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Муҳими — авария ҳолатида ҳам позитивликни сақлаб қола олиш. Бу борада қизлар футболидан ўрнак олса арзийди.

АҚШ билан ўртоқлик ўйинига клубларимиз раҳбарларини ҳам олиб кетиш яхши эди. Улар океан ортида аёлларга яратилган шароитларни ўз кўзлари билан кўришлари, ҳеч бўлмаса хулоса чиаришлари, ортга қайтганда виждонларини озроқ қийнаб олишлари яхши бўларди", - дея ёзиб қолдирди Имомхўжаев.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Alisher Kamalov
10/04/2022 17:36
Бунака жамоаларга пул сарф килиш арзимайди. Узбек фктболида аеллар хеч каерга боролмайди. Бу бир тийинга киммат терма жамоаларга сарф килинган шунча пулга футбол мактаби куриш керак. Футбол аеллар уйини эмас