Диёр Имомхўжаев: Бу бизни ҳам ташвишга соляпти

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев кеча бўлиб ўтган Суперлиганинг 2 та учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кеча Суперлигада 2 та ўйин бўлди. Яйпандагиси қизиқарлироқ, тезроқ, шиддатлироқ бўлди. Қалтис ҳисобда олдинда бора туриб, ўйинни чўзишни хаёлига ҳам келтирмаган "Қўқон-1912" футболчиларига ва тобора ўсаётган "Металлург" йигитларига раҳмат айтиш керак.

Иккинчи ўйинда "Динамо" футболчилари ростманасига яхши бошлашди. Футболда майда деталлар бўлмаганидек, улар ҳеч қачон эркакларга хос бўлмаган провакацияларга учмасликлари шарт. Айнан шундай жиҳатлар барча режани чипакка чиқариши мумкин. Ва яна бир масала, агар бош ҳакам мезбонлар ғалабасини истаса эди, уларнинг голини бекор қилиб ҳам ўтирмасди. Тартиб ва аҳиллик кўрсаткичлари паст бўлган клублардан очко олинмаяптими, демак айбдорни излаш ёки нолишмас, янада ўсишга ҳаракат қилиш энг тўғри йўл.

"Динамо"нинг ўйини турдан-турга ўсяпти, мураббийга ҳам, жамоага ҳам вақт керак. Футбол шундай ўйинки, ҳамма нарсага ҳар доим ҳам ҳакам айбдор бўлавермайди. Ҳар ҳолда бугунги футбол шунга ҳаракат қиляпти, бугунги футболда ҳакамлар яқин ўтмишдаги каби кўнгли тусаганини қилмаяпти. Ўша айрим эски ҳакамларга эса ич-ичимиздаги барча эътироз-у, лаънатларимиз бўлсин. Айнан улар ўзлари ҳақларида шакллантирган фикр бизга бугунги кунда ҳам қимматга тушаверади. Узоқ йиллар ноҳақликларни кўравериб чарчаган мухлис, ҳаммасини бирданига унутиб қўя олмайди, уларга ҳам вақт керак.

Кўряпсизми, ҳакамлар бўлими ўйиндан кейиноқ баёнот беряпти. Кеча ҳам ҳакам ёмон ишламади. ВАРга кўп мурожаат қилингани учун жазоланади ҳам дейилибди. Ва ишонамизки, ВАРни тузукроқ ишлатишни ўзлаштириш устида ишлаяпти. Чунки биз футболда керагидан кўп вақт йўқотиб қўймоқдамиз, бу бизни ҳам ташвишга соляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
01/04/2022 18:17
Diyor uzing nima deganingni uzing ham tushundingmi. uzi aslida. Sariq bersa ham bulardiki usha mamentka. nagli kurunib turibtiki Bunyotkor uyinchisi uzi otliqib tashlandiki. Narmalni sudiya ikkalasiga ham Sariq berardi. ozgena bulsa ham. uzing. ham sahal analiz qil. uka. matbuotka chiqdingmi. ochiqlikni ham. aytda