Диёр Имомхўжаев: Эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман

  • 18 мая, 2022, 13:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Нефтчи” клуби бош мураббийи Илҳом Мўминжонов кеча Суперлиганинг 9-турида “Навбаҳор”га (0:0) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўйинни чўзиш ҳам бир маҳорат деган сўзларни айтди.

Tecno

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев эса мутахассиснинг ушбу фикрларига муносабат билдирди.

“Футболчиларимизнинг вақт чўзишлари масаласида кўп ёзиляпти. Бу борадаги танқидларга тўлиқ қўшиламан ҳамда лига раҳбари сифатида футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман. Уларга маош футбол ўйнаётганликлари учун тўланади, вақт чўзиш учун эмас. Баъзида пулни ҳалоллаб олиш ҳақида ҳам бош қотириш керак”, - деб ёзди Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги каналида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Жабборов Ахмаджон
18/05/2022 15:46
Ўзинг бирор марта тўп тепганмисан