Диёр Имомхўжаев: Ҳозирга қадар бирорта клуб ўз футболчисини рўйхатдан ўтказа олмади
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" канали орқали янги мавсумдаги ўзгариш ҳақида фикр билдирди:
"2022 йилдан бошлаб футбол клублари ўз сметасини ЎФА билан келишишни бошлади. Гарчи трансфер ойнаси 6 декабрь санасида очилган бўлса-да, ҳозирга қадар бирорта клуб ўз футболчисини рўйхатдан ўтказа олмади. Уч томонлама келишув тақдим этилганидан кейингина футболчилар рўйхатга олина бошлайди.
Ҳозирга қадар фақатгина 3 та клуб смета масаласини тўлиқ ҳал қилгани борасида маълумот бор. Тез орада улар расман алоқага чиқиши кутиляпти. Ҳар учаласи ҳам вилоят жамоалари".
Фикрлар