Диёр Имомхўжаев кўпчиликни қизиқтирган саволга жавоб берди
Кеча Суперлига янги мавсумига қуръа ташланди, дастлабки турларнинг тақвими эълон қилинди.
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ўйинларнинг айримлари дам олиш кунлари ўтказилмаётганига изоҳ берди.
- Дам олиш кунлари кучли бешлик ўйинлари эрта бошланади, мухлислар иккига бўлинишларига тўғри келади. Еврофутболни дам олиш куни уйда кўриш ёқимли. Биз эса мана шундай мухлисларнинг ҳам стадионларга келишидан манфаатдормиз. Демак, еврофутбол вақти билан рақобатлашиш эмас, ҳисоблашиш шарт. Биз футбол учрашувларини имкони борича ишдан кейинги вақтларга қўйишга интилишимиз тўғрироқ бўлади, - деди Дирё Имомхўжаев.
Фикрлар