Диёр Имомхўжаев "Насаф"нинг ОФК лицензиялашидан ўта олмагани ҳақида: Раҳбарият бунга жавоб бериши тўғри бўлади
"Насаф" клуби ички чемпионатда яхши ўйинларни намойиш этмоқда ва турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этиб турибди. Лекин қаршиликлар ОФК лицензиялашидан ўта олмади. Натижада, "аждарлар" халқаро мусобақада иштирок эта олмайди. Бунга эса раҳбарият жавоб берса, тўғри бўлишини ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
- "Насаф" намойиш этаётган футбол таҳсинга лойиқ. Мураббий бу борада ўз ишини уддалади. Ваҳоланки, унда яхши футболчиларни клубга таклиф этиш имконияти етарли эмасди.
Аммо "Насаф" ОФК лицензиясига эга чиқа олмади. Раҳбарият бунга жавоб бериши тўғри бўлади. Чунки уларда яхши инфраструктура билан боғлиқ етарлича шароит бор эди, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар
Тугриси инсон сифатида шу болани хурмат киламану лекин шу амалга утиргандан бери Узбек футболини муаммолари тугамаяпти. Диер ука йигиштир бу ишингни сен бир футболни тушунмайдиган бир Пахтакор узр Пахта куювчи журналистсан дейдиган одам йук!!!! $$$$