Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Кубогида амалга ошиши кутилаётган ўзгариш ҳақида маълумот берди

CHERY AUTO

ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз "Телеграм" саҳифасида Ўзбекистон Кубогида амалга ошиши кутилаётган ўзгариш ҳақида ёзиб қолдирди:

Tecno

"Катта эҳтимол билан, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан бошлаб, футболчиларни алмаштиришлар сони яна 5 таликка қайтарилади. Бунда клублар уч уринишда 5 нафар футболчини майдонга тушириш имкониятига эга бўлади.

Карантин талаблари кучайтирилаётганидан келиб чиқиб, ЎФА мазкур масала юзасидан йиғилиш ўтказган. Қарор тақдим этилса, ПФЛ расмий бу ҳақда расман маълумот беради", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!