Диёр Имомхўжаев: Туркияда машғулот ўтказиш яхши, аммо...
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев клубларнинг футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласида бефарқликка йўл қўяётганини айтди.
"Туркияда машғулотлар ўтказиш жамоа учун яхши. Клуб эса биринчи навбатда ўз футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказиш ҳақида ўйлаши тўғрироқ. Чунки трансфер ойнаси якунига бор-йўғи 16 кун вақт қолди.
Ҳозирча чемпионат учун фақатгина "Динамо" ва "Металлург" ўз футболчиларини рўйхатдан ўтказди. "Бунёдкор", АГМК, "Нефтчи", "Навбаҳор" эса шартномаларнигина тақдим этган холос. Бу клублар футболчилар хориждан қайтиши билан уларни тиббий кўрикдан ўтказиши керак бўлади. Олдиндаги 15 кун вақт тиғизлигидан келиб чиқиб, навбат масаласи катта саҳнага чиқади.
Суперлига клублари орасидан энг оғир ҳолат "Сурхон"да, бизда хавотир мавжуд. Янги ҳомийлар катта ишни бошлашга тайёр, аммо амалдагилар билан келишиш чўзиляпти. Уларда асосий масала жамоа келажаги эмас, вазиятдан чиқиб кетишга бўлган интилиш бўлиб кўриняпти", - деб ёзди Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида.
Фикрлар