Дмитрий Парфёнов: "Андижон"га қарши осон ўйин бўлмаслигини билардим"

“Андижон” – “Родина” (0:0) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Дмитрий Парфёнов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бирдан-бир мақсадимиз гол уриш эди. Афсус, бу нарса бўлмади. Лекин ўйин сифати бўйича ёқди. Бироз аниқлик қўшиш керак. Ёш ўйинчилар вазифани яхши бажаришди, бундан хурсанд бўлдим. Улар учун яхши амалиёт бўляпти. Майдонни ва рақибларни ҳис қилишяпти. Бугунги рақибимиз ҳам яхши экан. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Кўплаб яхши вазиятларни яратдик.

Ўзбек клублари шунчаки оддий ўйин намойиш этишмайди. Шунинг учун "Андижон"га қарши осон ўйин бўлмаслигини билардим. Биз бунгача “Бунёдкор” жамаси билан ҳам ўйнадик. Ўзбек футболи билан бироз танишман. Футболчиларингиз яхши савияли. Биринчи ўринда характерли эканлигини айтишим мумкин. Улар ҳаракат қилишяпти, ўйин борасида муаммо йўқ. Бугун мен кутган ўйин гувоҳи бўлдим”, - дейди Дмитрий Владимирович.

"Андижон" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!