Доминик Тим жорий йилги учинчи совринини қўлга киритди

Австриялик Доминик Тим ва испаниялик Альберта Рамос Китцбюэль шаҳрида ўтказилган "Generali Open" турнирининг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида ўзаро рақобатлашди.

Мазкур баҳснинг биринчи сетида тай-брекда ғалаба қозондан Доминик, иккинчи сетда рақибига бор йўғи битта геймни бой бериб қўйди ва бош соврин ғолибига айланди.

Шу тариқа мусобақанинг бош совринини қўлга киритган Тим 250 рейтинг очкоси ва 90,390 евро пул мукофоти билан ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!