Доминика Цибулковани тўхтатиш учун нима қилиш керак?

Словакиялик теннисчи Доминика Цибулкова Америка очиқ чемпионатининг биринчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

"Катта дубулға" туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг илк босқичида Доминика голландиялик Аранта Русни 4:6, 6:2, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди "US Open" турнирининг иккинчи даврасида Цибулковага тайванлик Се Су-Вей қаршилик кўрсатади.