Доминикан Республикасида ҳам кейинги босқич учун имконият мавжуд, бизда эса йўқ!

"Париж-2024" доирасида Ўзбекистон - Миср баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:1 ҳисобида якунланди. 

11-дақиқада Ҳамралиев тепган тўп Аҳмед Кокага тепган ҳолда дарвозамизга кириб кетди. Ҳамюртларимиз шундан сўнг кетма-кет ҳужумларга ўтди. Ҳусусан, Элдор Шомуродовда бир қанча вазиятлар бўлди, Жасур Жалоллидинов узоқдан зарбалар йўллади. Бироқ рақиб дарвозаси ишғиол қилинмади. 

Шу тариқа, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнир билан хайрлашди. Кейинги турда Доминиканга қарши ўйнаймиз ва бу шунчаки расмиятчилик бўлади.

Айни вақтда терма жамоамизнинг гуруҳида вазият мана бундай: 



Қайд этиш лозим, Испания терма жамоаси муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Фақатгина уларнинг биринчи ёки иккинчи ўринни қўлга киритиши масаласини ҳозирча очиқ. Миср терма жамоаси эса гуруҳдан чиқиш учун ажойиб имкониятга эга. Улар сўнгги турда Испанияга мағлуб бўлмаган тақдирда гуруҳдан чиқиш миссиясини уддалайди. Бундан ташқари, Доминиканнинг очко йўқотиши ҳам Мисрга ҳар қандай ҳолатда кейинги босқич йўлланмасини тақдим этади. 

Доминикан Республикаси сўнгги турда Ўзбекистонни таслим этса ва Испания Мисрни йирикроқ ҳисобда ютадиган бўлса, унда Миср гуруҳда қолиб кетиши эҳтимоли бор. 

Фақатгина бир терма жамоа - аниқроғи вакилларимизда ҳар қандай ҳисобда ғалаба қозонса ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Доминикан Республикаси ўртасидаги баҳс 30 июль куни 18:00да старт олади. Шунингдек, Миср ҳамда Испания ўртасидаги беллашув ҳам шу куни термамизнинг ўйини билан параллел тарзда бўлиб ўтади. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
АНГЕЛ СТАРТ
28/07/2024 23:28
Уйнчиларимтщ катта турнига таер эмас Тимур Кападзе еки футболчиларни танлай олмади еки бутболчилар умуман умуман таер эмас биринчи марта чиеиб бориши узларини курсатишлари гурухдан чикиши керак эди.Булар мухлислар олдидаги мажбуриятларини умуман бажармади футболчилар виждонлариз кийналмаябдими хайф шунча маблаг хар доимгидек КЕЙИНГИ САФАР.БУ ШИЕРНИ КАЧОН ТАРК ЭТАСИЗЛАР БИЛМАДИК