Домрачева ҳамда Бьёрндален янги мавсумда иштирок этишади

Ҳозирда бахтли ҳаёт кечираётган биатлон афсоналари Дарья Домрачева ҳамда Уле-Эйнар Бьёрндален янги мавсумда стартга чиқишлари ҳақида маълумишди. Ушбу воқелик янги мавсум Германиянинг Гельезнкирхен шаҳрида бўлиб ўтадиган "Рождество пойгаси-2018" мусобақасида содир бўлади. 

Ўзида энг кучли биатлончиларни жамловчи ушбу мусобақа биатлон мухлислари учун яхши маълум бўлиб, унда ҳар йили турли воқеликлар билан ушбу спорт тури тарихида қолади. Бу йилги беллашувлар ушбу икки жуфтликнинг яна трассага қайтиши билан ёдда қоладиган бўлди. 

"Бу йил Уле билан "Рождество пойгаси"да иштирок этишимизни хабар қилишдан мамнунман. Биатлон мухлислари ва ушбу спортнинг энг кучли вакилларига билан яна баҳс олиб боришни катта сабрсизлик билан кутиб қоламиз", – дея ижтимоий тармоқда хабар қолдирган Домрачева. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!