Дональд Трамп — Уруш тугаса, Россия Жаҳон чемпионатида ўйнайди!

  • 09 May 12:36
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, 2026 йилги Жаҳон чемпионати Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Канадада ўтказилади.

"BBC Спорт" маълумотларига таянадиган бўлсак, FIFA президенти ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашувидаги муҳокамаларга кўра, 104 та баҳсдан 78 таси айнан Америка майдонларида ўтказилишига келишиб олинганди. Бундан ташқари, икки раҳбарнинг баъзи фикрлари ҳам омманинг эътиборини ўзига тортди. Қуйида ушбу фикрлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Мен иккинчи марта президентликка сайланганимдан буён Россия ва Украина ўртасидаги урушни тўхтатишга ҳаракат қиляпман. Агар, Россия томони урушни тугатса, Жаҳон чемпионатида қатнашиш улар учун "рағбатлантириш" вазифасини бажаради. Биз уларни тинчликка чақирмоқчимиз. Акс ҳолда, ҳафтасига беш минг ёшлар ўлдирилишини кузатишда давом этаверамиз" — деди Дональд Трамп.

Бу гапларга жавобан Жанни Инфантино ҳам ўз фикрларини билдирди.

"Уларнинг ўйнашлари ҳозирча таъқиқланган, аммо умид қиламизки, нимадир содир бўлади ва тинчликка эришилади. Шундагина, Россия қайта мусобақаларда қатнаша олади, хусусан Жаҳон чемпионатида ҳам".

Эслатиб ўтамиз, санкциялар туфайли Россиянинг ҳар қандай турдаги терма жамоалари ва клублари 2022 йилдан буён ФИФА турнирларида иштирок этмаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!