Дониёр Нарзуллаев жамоани тарк этди. Мураббийлар штабида ҳам ўзгариш ёхуд "Насаф" лагеридан дараклар

Ўзингизга маълум, барча жамоаларда янги мавсум олдидан келди-кетдилар бўлади. Бу ҳам футболнинг бир қисми саналади. “Насаф” сафида ҳам ўзгаришлар бўлди. Ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган Aндрия Калудерович ва Дониёр Нарзуллаев жамоамизни тарк этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоа дарвозабонлари мураббийи Денис Иванков ҳам жамоа билан хайрлашди.

"Насаф" мураббийи "Пахтакор"да (Фото)

Шунингдек, Шоҳмалик Комилов, Жасур Жумаев ва Жўрабек Маннонов Самарқанднинг “Динамо” жамоасига “Насаф” футбол клуби учун молиявий фойдали шартлар асосида, Aбубакр-Ризо Турдиалиев эса “Олимпик” жамаосига бир мавсумга ижарага берилди.

Жамоамиз мухлисларидан юқоридаги ҳолатлардан тушкунликка тушмасликларини сўраб қоламиз. Ёдингизда бўлса, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти 2021 йилги мавсум ўртасида жамоанинг асосий ўн тўрт нафар етакчи футболчилари билан шартномаларни узоқ муддатга чўзган эди. 2021 йил мавсум охирида яна бир етакчимиз, Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида ғалаба голини киритган Ғолиб Ғайбуллаев ҳам жамоа билан шартномани уч йил муддатга узайтирди.

“Насаф” футбол клуби томонидан ижарага берилган, юқорида келтирилган футболчиларнинг ҳам клуб билан узоқ муддатли шартномалари бор. 2022 йилги футбол мавсуми якунланганидан сўнг футболчилар жамоамизга келиб қўшилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
26/01/2022 15:43
"Насаф"га Бобир Друловични қайтариш керак