Дониёр Салиев Паралимпия ўйинларининг кумуш медаль соҳиби!
Делегациямиз ҳисобига навбатдаги кумуш медал қўшиб қўйилди.
Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш баҳслари якуланди. Эътиборлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Дониёр Салиев 7.16 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Маълумот учун, Дониёр Салиев бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган.


Изоҳлар (0)