Доннарумма бугун янги жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтади
“Милан” клуби ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма яқин вақтлар ичида ПСЖга кўчиб ўтади.
Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 22 ёшли посбон бугун 17 июнь куни Франция гранди сафида тиббий кўрикдан ўтади. Бу Италия терма жамоасининг Коверчанодаги қароргоҳида амалга оширилади.
Доннарумма "Милан"ни эркин агент сифатида тарк этади ва шу сабабли ПСЖ ушбу трансфер учун “россонерилар”га ҳеч қандай пул тўламайди.
Жанлуижи Доннарумма ҳозирда Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этмоқда. У гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Фикрлар