
Доннарумма: Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ
Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳақида гапирди.
"Бу учинчи марта такрорланмайди. Бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ, аслида. Биз албатта бўлажак Мундиалда иштирок этамиз. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Ўтмишда қилинган хатолардан сабоқ олмоқдамиз. Ҳеч кимга паст назарда қарамоқчи эмасмиз ва барча жамоаларга қарши яхши тайёргарлик билан майдонга тушамиз. Ҳозирда терма жамоада яхши муҳит яратилган ва бу бизга қўшимча куч бўлмоқда. Плей-оффнинг қолган учрашувларига тўлиқ тайёрмиз. Март ойигача Гаттузо ғояларини чуқурроқ ўзлаштирамиз", - деди кипер.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси саралаш босқичида "I" гуруҳида 15 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар