Доннарумма: “Дарвозабон учун энг асосийси – зарбани қайтара олиш”

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма замонавий футболда дарвозабоннинг оёқда тўп билан ҳаракат қилиш қобилияти ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Ҳозирги футболда бу сифат учталикдаги энг муҳим қобилиятлардан бири деб ҳисобланади. Лекин нима учун шундай эканини аниқ билмайман.

Менинг фикримча, дарвозабон учун энг муҳим жиҳат – зарбани қайтара олиш. Албатта, оёқда яхши ўйнаш билан жамоага ёрдам бериш мумкин. Лекин асосий сифат – бу зарбани қайтара олиш", – дея таъриф бериб ўтди италиялик посбон. 
 
Эслатиб ўтамиз, Доннарумма ёзги трансферлар ойнасида Франциянинг ПСЖ клубидан Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" жамоасига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!