Доннарумма "Милан" билан беш йиллик шартнома имзолайди ва 50 млн евро олади

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ўзининг амалдаги жамоасидан ажойиб шартнома олиши мумкин.

Италиялик машхур журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, “россонерилар” 18 ёшли футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни давом эттиришга тайёр. Унга кўра “Милан” Доннаруммага 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Эътиборлиси, Италия терма жамоаси голкипери ушбу вақт давомида миланликлардан жами 50 млн евро олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумманинг “Милан” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!