Доннарумма нега айнан 25-рақамни олганини очиқлади

  • 15 сентября, 09:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг тўртинчи туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашувда Жанлуижи Доннарумма “шаҳарликлар” сафида дебют қилди.

Tecno

26 ёшли дарвозабон баҳсни юқори даражада ўтказиб, иккита суперсейв ижро этди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди.

Италиялик голкипер янги жамоасида нега айнан 25-рақамни танлаганини айтди.

- 25 – мен Италия А Сериясида биринчи ўйинимни ўтказган кун. Яъни, 2015 йилнинг 25 октябрида Италия чемпионатида дебют қилганман. Қолаверса, ўзимнинг ҳам, севгилим Алессиянинг ҳам туғилган куни 25-санада,- деди Жанлуижи Доннарумма.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “шаҳарликлар” таркибида 25-рақамда марказий ҳимоячи Мануэль Аканжи ўйнаган. Швейцариялик футболчи ёзги трансферлар даврида “Интер”га ижарага берилгани боис, бу рақам бўш турган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию