Доннарумма ПСЖ да қайси рақамни танлади? (ФОТО)
Аввал хабар берганимиздек, италиялик дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 22 ёшли посбон янги жамоасида 50-рақам остида ҳаракат қилади. Айтиш керакки, у "Милан"да 99-рақамни танлаган эди.
Доннарумма ПСЖ сафига эркин агент сифатида текинга келиб қўшилди. Боиси унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси ўтган ой ўз ниҳоясига етган эди.
Италия терма жамоаси билан “Евро-2020”да зафар қучган ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилган Жанлуижи “Милан” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 215 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 227 та гол ўтказиб юборган.
ПСЖ янги мавсумнинг илк расмий баҳсини 1 август куни мамлакатнинг амалдаги ғолиби “Лилль”га қарши Суперкубок учун ўтказади.
Фикрлар