Доннарумма "Сан-Сиро"га қайтиш ҳақида гапирди
Жанлуижи Доннарумма "Милан"га қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
ПСЖ Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Милан"га қарши ўйнайди.
Доннарумма Италия клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У ПСЖ футболчисига айлангунга қадар 2015 йилдан 2021 йилгача "Милан"да ўйнаган.
“Бу ҳиссиётларга бой ўйин бўлади. "Милан"га қарши ўйнаш - бу жуда кучли туйғу. Махсус ўйин.
Мен ҳис-туйғуларимни бир четга суриб, бор эътиборимни ўйинга қаратишим керак. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. ПСЖ ҳам худди Милан каби катта оила. Мен "Милан"да саккиз йил ажойиб ўтказдим. Менга берган ҳамма нарса учун клубдан миннатдорман, аммо Парижда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Бу ердаги атмосфера ақл бовар қилмайди”, - деди Доннарумма.ҳ
Фикрлар