Доннарумма учун курашда асосий фаворит ким?

"Барселона", ПСЖ ва "Ювентус" клублари Италия терма жамоаси посбони Жанлуижи Доннарумма учун кураш бошлади.

GianlucaDiMarzio.com тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли дарвозабон учун курашда фаворит каталонияликлар ҳисобланади. Бироқ "Барса"даги молиявий инқироз Доннаруммани “Камп Ноу”га олиб келишга тўсқинлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумманинг "Милан" билан амалдага шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтади.

Жанлуижи Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар