Доннарумма ва ПСЖ ўртасидаги шартнома узайтирилиши эҳтимоли юқори

BEPUL PROPAN

Франциянинг GFFN манбасининг хабарига кўра, Жанлуижи Доннарумма ва ПСЖ ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар ижобий кечмоқда. Клубдаги манбалар италиялик дарвозабон билан ҳамкорликни давом эттириш борасида оптимистик кайфиятда.

Маълумотларга кўра, музокаралар давом этмоқда ва ҳозирча асосий сўз Доннарумма атрофидаги шахсларга тегишли. Аммо ҳар икки томонда ҳам келишувга етишиш истаги бор. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2026 йил июнигача мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, италиялик посбон парижликлар сафида 38 та беллашувда иштирок этиб, 38 та гол ўтказиб юборган ҳолда, 11 та учрашувда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!